Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ҳамда Беларус Республикасининг Гигиена илмий-амалий маркази Республика унитар корхонаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Меморандум доирасида:
Тажриба алмашиш ва мулоқот қилиш мақсадида ҳамкорликда маслаҳатлашувлар ўтказиш,
Конференциялар, семинарлар, машғулотлар,
Ишчи гуруҳларнинг амалий учрашувларини ташкил этиш ҳамда мунтазам равишда маълумотлар алмашуви ва журналларда мақолалар чоп этишни йўлга қўйиш борасида ҳам келишиб олинди.