“Кадрлар салоҳиятини ошириш ва таълим” компонентини самарали ва мақсадли амалга ошириш мақсадида UNOPS вакиллари ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ходимлари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди.
- Таълим эҳтиёжларини баҳолаш сўровининг дастлабки натижалари;
- Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази томонидан ташкил этилаётган ўқувлар (таълим дастурлари, тренинглар ва бошқа);
- Санэпидқўмитанинг 90 йиллигини нишонлаш доирасида таълимга оид ташкил этилиши режалаштирилаётган тадбирлар.