Гeрмания олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатилди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш маркази ва Германиянинг Деггендорф технология институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

🔷 Маълумот ўрнида айтиш мумкинки Деггендорф технология институти 1994 йили Бавария шаҳрида ташкил этилган бўлиб, амалий фанларни ўқитиш бўйича жаҳон рейтингида юқори ўринларни эгаллайди. Ҳозирда таълим муассасаси 8600 нафар талабага эга, шундан 45 фоизи халқаро талабалар ҳисобланади. Алоҳида таъкидлаш жоизки таълим шакли инглиз ёки немис тилларида ўқитиладиган кундузги ва сиртқи курсларда бакалавриат ва аспирантура даражасига бизнес, муҳандислик, рақамлаштириш ва соғлиқни сақлашга қаратилган. Шу билан бир қаторда халқаро бакалавриат талабалар алмашинуви дастури ҳам йўлга қўйилган.

🔷 Ташкилотнинг Бавария ўрмон минтақасидаги қўшни туманлар атрофида жойлашган ўн учта ноёб технологияси ва соғлиқни сақлаш кампуслари мавжуд.

🟢 Икки ташкилот ўртасида ўртасида имзоланган меморандум доирасида:
✔️ Икки ташкилот ўртасида Санитар ва экологик паразитология соҳасида ҳамкорликда илмий тадқиқотлар ўтказишни йўлга қўйиш,
✔️ Кадрлар алмашинуви,
✔️ Тиббиётга рақамли технологияларни жорий этиш,
✔️ Дизенфектология ва Бактериология соҳасида жаҳон талаблари асосида янги методикани жорий қилиш келишиб олинди.