Касалликларни таҳлил қилиш маркази CDAF (АҚШ) билан ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

Касалликларни таҳлил қилиш маркази CDAF (АҚШ) ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Мазкур ташкилот билан ҳамкорлик ўрнатишдан асосий мақсад қуйидагилар:
✅ Қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнига профессор-ўқитувчилар ва соҳа мутахассисларини жалб этиш;
✅ Фаолиятга инновацион технологиялар ҳамда илғор хорижий тажрибани жорий этиш;
✅ Соҳадаги етакчи профессор-ўқитувчилар ҳамда тажрибали амалиётчи мутахассисларни таклиф этиш;
✅ Инновацион технологияларга асосланган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этишдан иборат.