Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш маркази ва Malaya Universiteti ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ва Малайзиянинг Malaya Universiteti  ўртасидиа ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Мазкур меморандум доирасида кадрлар алмашинуви, қўшма тадқиқотлар фаолиятини йўлга қўйиш, нашрлар, ҳисоботлар ва бошқа ўқув материаллари ва маълумотлар алмашинуви натижасида кадрларга керакли билимлар бериш, шунингдек, илғор технологиялар билан таълим сифатини ошириш юзасидан келишиб олинди.

Малайзиялик меҳмонларга марказ фаолияти таништирилди, шу билан бирга малака ошириш ва қайта тайёрлаш жараёни учун фойдаланилаётган Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси лабораторияларига ташриф уюштирилди. Меҳмонлар яратилган шароитларга юқори баҳо беришди.