Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида соҳа мутахассислари “Бактериология”, “Эпидемиология”, «Паразитар касалликлар лаборатор диагностикаси», “Гигиена” бўйича бир ойлик малака ошириш дастурини муваффақиятли тугатди.
Дастур давомида мутахассислар ўрганиши ва амалда қўллаши учун керакли бўлган барча жиҳозлар билан таъминланди. Дарсларда соҳага керакли барча билимлар асосан лаборатория ва ишлаб чиқариш ташкилотларида ўтказилди.
Яхши натижа билан тамомланган курсантларга дастур сўнгида сертификатлар тақдим қилинди.