Хабарингиз бор, мамлакатимизда кенг кўламли маъмурий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-197-сон қарори билан тиббиёт йўналишидаги давлат олий таълим муассасалари талабаларининг билимларини икки босқичли баҳолаш ва уларнинг малакасини тасдиқлаш миллий тизимини жорий этилиши белгиланган.
Мазкур топшириқ ижроси юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Бўғоз тиббиёт университети (Gulf Medical University) ректори, ЖССТ тиббий таълим бўйича маслахатчиси, профессор Хоссам Хамди (БАА), тиббий таълим мутахассислари жамияти раиси З.Балкизов (Россия), Санкт-Петербургдаги И.И.Мечников номидаги Шимолий-Ғарбий Давлат Тиббиёт Университети ўқув департаменти бошлиғи З.Лопатин (Россия) мамлакатимизга ташриф буюрди. Ташриф доирасида делегация аъзолари Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти билан ҳам учрашди.
Учрашув давомида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳасида Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида соҳа ходимларини ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда, қўшма дастурлар асосида ўқитишни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.